Skip to main content

Hook.report таҳририятининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вазият тўғрисида баёноти

янгиликлар
01.07.2022

Хук таҳририяти мамлакатимизнинг ҳудудий дахлсизлигига ташқи ва ички тажовузларга бутунлай қарши.

ЎзР Конституциясининг 3-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.

Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.

Шундай қилиб, Қорақалпоғистоннинг ажралиб чиқишига чақириқлар қонунга зид.

Бироқ Хук таҳририяти мамлакат қонунларига аҳолининг айрим гуруҳлари ва ҳудудларига таъсир этувчи ўзгартиришлар фақат шу гуруҳларни хабардор қилган холда ва уларнинг қатнашчилигида қабул этилиши керак деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, бизнинг журналистик бурчимиз – мамлакатда рўй бераётган ҳодисаларни ўз вақтида аниқ ва холис ёритиш, айниқса бу ҳодисалар мамлакатнинг бутун аҳолисига таъсир этса.

БУ КИМНИ ИШИ?

Hook.report таҳририяти