Лойиха тўғрисида

Хук – Ўзбекистондаги мустақил ОАВ (мабодо билмасангиз). Биз турли қизиқ, мураккаб, муҳим ва зўр нарсалар тўғрисида кеккаймасдан ҳикоя қиламиз, аҳир атрофдагиларни ҳаммаси жиддий бўлса, одам зерикиб қолади.

2018 йилдан бери ишлаймиз. Ўзбекистондаги илк тўлиқ мустақил ОАВлардан бири бўлганимиздан ғурурланамиз. Вақт ўтиб биз форматни ўзгртириш, янги усулларни синаб кўриш, нафақат муаммолар, балки ҳозирги шароитда қандай яшаш тўғрисида ҳам кўпроқ материаллар яратишга қарор қилдик.

Қайта ишга тушиш ва янги йўналиш тўғрисида мана бу ерда (диққат, матн рус тилида) ўқиган маъқул — анча самимий чиққан дейишади.

Биз қанчалик яхши ишламайлик, токи ўзбек аудиториясини жалб қилмагунимизча бизни унча кўп одам ўқимайди. Боз устига, биз Ўзбекистонда фаолият юритаяпмиз, ўзбек тили эса нафақат юртимизнинг давлат тили, балки аҳолининг катта қисмининг она тили ҳамдир. Шунинг учун 2022 йилнинг баҳорида ўзбек таҳририятини ишга туширдик. Мана бу ерда бизни салом хатимизни ўқишингиз мумкин.

Қани энди мақолаларимизни ўқинг ва албатта бизнинг Телеграм, Инстаграм, Фейсбук ва Ютюбимизга аъзо бўлинг!